1-6 май кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида кимё бўйича 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида бўлиб ўтди. Бу йилги олимпиадада дунёнинг 21 давлатидан 113 нафар иштирокчи қатнашган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра, 7 нафар ўзбекистонлик ўқувчилар ғолиб ва совриндор бўлишган. Улар 2та олтин, 3та кумуш ва 2та бронза медални қўлга киритган.

1. Назаров Азизбек – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси – олтин медал.

2. Маҳмудов Абдуллоҳ – Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси – олтин медал.

3. Дилмуродов Соҳибжон – Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси – кумуш медал.

4. Раҳимов Далер – Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси – кумуш медал.

5. Каримов Азизбек – Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 11-синф ўқувчиси – кумуш медал.

6. Ҳафизов Азизбек – Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси – бронза медал.

7. Ҳакимова Шаҳзода – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси – бронза медал.

Маълумот учун, Менделеев олимпиадасида ўзбекистонликлар ҳозиргача жами 85 та медал қўлга киритган. Уларнинг 8таси олтин, 24таси кумуш ва 53таси бронза медал бўлганди. Энди жами медаллар 92тага етди.