Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда «Микрокредитбанк» Самарқанд филиали раҳбари 1982 йилда туғилган Б.Ҳ. Самарқанд шаҳрида жойлашган МЧЖга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 6 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Аниқланишича, банк филиали раҳбари тадбиркорга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар пора талаб қилиб, 4 минг долларни олдиндан олган.

Қайд этилишича, ҳозирда, мансабдорга нисбатан, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.