Бугун, соат 11:45 да Деҳқонобод тумани “Откамар” МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урган

Воқеа оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

“Фуқароларимиздан ноқулай об-ҳаво шароитида хавфсизлик чораларига амал қилишни сўраб қоламиз”, дейилади ФВВ хабарида.

Бундан аввал “Ўзгидромет” Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ва шамол кутилаётганидан огоҳлантирганди.