12 февраль соат 08:00 дан 13 февраль соат 08:00 гача ушбу ҳудудда қор кўчиш хавфи эълон қилинганди. Вазирлик қор кўчкиси хавфи 14 февраль соат 08:00 гача сақланиб қолишини маълум қилди.
«Ҳурматли фуқаролар, эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўраймиз», дея огоҳлантиради ФВВ.



