Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Туризм ва спорт вазирлигининг “Орол орзуси” дастури билан таништирди.
Дастур ёрдамида Оролбўйи муаммоларини жаҳон оммавий маданиятига олиб чиқиш, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини “экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюциясини тарғиб қилишга ҳисса қўшиш режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида вазир И.Савицкий номидаги Давлат санъат музейи томонидан Вашингтонда, тарихда илк марта суратлар кўргазмаси ўтказилиши, Ғарб юлдузлари билан коллаборация, Нукусда «беш ташаббус» халқаро фестивали, Қорақалпоғистон опера ва балетини ривожлантириш дастури, бахшичилик санъатини оммалаштириш ва «Орол болалари» таълим грантлари дастури ҳақида маълумот берди.



