Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудида фаолият олиб бораётган ЙПХ ходими О.Эгамбердиев Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган ва ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини бир маротаба фойдаланиладиган стакан орқали текширмоқчи бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Ўрнатилган тартибга зид равишда хизмат олиб борган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланади.

Маълумот учун, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун эски намунадаги 7 дона ва янги намунадаги 16 дона, жами 23 дона спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқловчи «алкотестер» мосламалари тарқатилган.