Қайд этилишича, мактабларда «Заковат» тўгаракларини ташкил этишдан кўзланган мақсад ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Маълум қилинишича, бу йўлдаги илк қадамлардан бири сифатида Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 134-ўрта таълим мактабида «Заковат» интеллектуал клуби ўз фаолиятини бошлади.
Очилиш маросимида клуб раҳбари Абдурасул Абдуллаев иштирок этди ҳамда ўқувчи-ёшларга ўзининг узоқ йиллик тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берди. Тадбир доирасида мактаб ўқувчилари ўртасида махсус турнир ўтказилди.
Тадбир давомида келгусида «Заковат» интеллектуал клуби ННТ кўмагида ўқувчилар учун мунтазам равишда турли хил интеллектуал ўйинлар ташкиллаштиришга келишиб олинди.
Аввалроқ, «Заковат» бошловчиси лойиҳанинг туғилиши, муваффақияти ва оғир йиллари ҳамда илк билимдонлар уни нега тарк этгани ҳақида гапириб берганди.



