Перу мудофаа вазири Уолтер Эдисон Айала Гонсалес истеъфога чиқишини эълон қилди.

«Ўз лавозимимни республика президенти ва қуролли кучлар олий бош қўмондонига топшираман», - деб ёзди у твиттерида.

El Comercio газетасининг ёзишича, вазир қатор юқори лавозимдаги ҳарбийларнинг у мамлакат президенти Педро Кастильога яқин одамларни раҳбарликка олиб чиқиш учун босим ўтказаётгани тўғрисидаги шикоятларидан сўнг истеъфога чиққан.

2 ноябрь куни ички ишлар вазири Луис Баррансуэла пандемия даврида ИИВнинг ўзи жорий этган тартибини бузиб базмлар ўтказишда айбланганидан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлганди.