TDP@Scale модели Ўзбекистондаги таълим соҳасида янги ёндашув бўлиб, у ўқитувчиларга иш жараёнидан узилмаган ҳолда мунтазам равишда ўз малакаларини ошириш имконини беради. Мазкур модел UNESCO билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва ундан фойдаланиш мутлақо бепул бўлади.
Тадбирда онлайн тарзда президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, офлайн шаклда UNESCO'нинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Александрос Макаригакис, Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова ва бошқа мутахассислар иштирок этди.


