Муз майдонидан бир вақтнинг ўзида 50 дан зиёд спортчи шуғуллана олади. Масканда фигурали учиш, хоккей каби қишки спорт турлари бўйича секциялар очиш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
 
Шунингдек, бинода фитнес зали ҳам иш олиб боради. Муз саройининг очилиш маросими давомида пойтахтдан ташриф буюрган ҳоккей ва фигурали учиш усталарининг бадиий чиқишлари, мушакбозлик томошаси намойиш этилиши режалаштирилмоқда.