Қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий даражада аниқланган таваккалчиликларни камайтириш ҳамда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш;
  • ушбу соҳадаги миллий тизимнинг халқаро ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, ФАТФ стандартлари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилинишини таъминлаш;
  • мазкур соҳадаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтириш;
  • халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда тизимли мулоқотни йўлга қўйиш;
  • соҳадаги барча статистик маълумотларнинг яхлит тизимини шакллантириш, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот алмашинуви самарадорлигини оширишда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;
  • соҳага жалб қилинган давлат органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ходимларини ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш.

Шунингдек, қуйидагилар тасдиқланди:

  • Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси";
  • Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида иштирок этувчи вазирлик ва идоралар рўйхати.

 Ҳар уч йилда бир марта миллий даражада жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликлар баҳоланади.

2022 йилда "Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш: замонавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг долзарб масалалари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.