«Албатта, Москва қаторида яна бир нечта шаҳарларда ибодатни жамоат бўлиб ато этиш ва жамоат намозидаги ҳушуни биргаликда туя олмаётганимиздан афсусдамиз. Бироқ масжидга бормаслик орқали ҳаётимизни сақлаб қоламиз ва бошқаларнинг вирус юқтириши, ўлим ҳолатлари кўпайишига сабабчи бўлиб қолмаймиз», деган Россия муфтийси Равил Гайнутдин мусулмонларга мурожаатида.
Маълумот учун, Россияда 20 миллиондан ортиқ мусулмон бор. Москвада расман 13 миллиондан ортиқ одам истиқомат қилади. Муҳожирлар билан ҳисоблаганда, пойтахтда 3 миллион атрофида мусулмонлар яшайди. Москвада 6 та йирик масжид ва 100 дан ортиқ ибодат уйлари мавжуд.



