Давлат раҳбари қарорига кўра, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган “Янги Арғин” маҳалласидаги шоир яшаган хонадонда ёдгорлик лавҳаси ўрнатиш ҳам белгиланган. 

Жорий йилнинг 26 март куни Абдулла Орипов яшаб, ижод қилган “Дўрмон” ижод уйи ҳудудида жойлашган хонадонда ўрнатилган барельефнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар шоирнинг ижодий мероси, ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олийжаноб инсоний фазилатларни мадҳ этган етук бадиий асарлари, сермазмун ҳаёти ва ижтимоий фаолиятининг халқ маънавиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясидаги ўрни ва аҳамияти ҳақида гапиришди.