Қайд этилишича, марказий масала ёшлар учун иш ўринлари яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўлади. 

Бундан ташқари, йигит-қизларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, «Ёшлар дафтари» орқали кўмаклашиш каби давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб берилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилга «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб ном берилди.