Ташкилотчилар қарорига мувофиқ, 2021 йилги Ле Бурже авиакосмик салони ўтказилмайдиган бўлди. Навбатдаги тадбир 2023 йилда бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда авиасалон матбуот хизмати.

 "COVID-19 сабабли соғлиқни сақлаш тизимида юзага келган инқироз билан боғлиқ мавҳумликни эътиборга олган ҳолда Ле Бурже салони 2021 йил 21-27 июнда ўтказилиши режалаштирилган тадбир бекор қилинганлигини билдиради", - дейилади авиасалон матбуот хизмати хабарида.

 Кўргазма иштирокчилари авиасалонда қатнашиш учун тўлаган пуллар тўлиқ қайтарилади. Навбатдаги авиасалон 2023 йил июнда бўлиб ўтади.

Ле-Бурже – дунёдаги энг йирик авиасалонлардан бири. У Париж яқинида жойлашган шу номдаги аэропортда ўтказилади.