Ливандаги Баабда шаҳрида жойлашган қамоқхонадан маҳбуслар оммавий равишда қочиб кетишди. Бу ҳақда LBC телеканали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қарийб 70 нафар маҳбус камералари эшикларини синдириб ташқарига чиқишган, соқчиларнинг қўл-оёқларини боғлашган ва шаҳарга қочиб кетишган.

 Хавфсизлик кучлари Баабда атрофини ўраб олган ва қочоқларни таъқиб қилмоқда.

Хабар қилинишича, ҳозирча тўққиз кишини ушлашга муваффақ бўлинган.