Жангариларнинг мамлакат шимолидаги кишлоқларга ҳужуми камида 60 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Бу ҳақда AFP ахборот агентлиги хабар берди.
Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, жангарилар Сокото штатидаги Сабон-Бирнида жойлашган қишлоқларга ҳужум қилган. Бир неча ўн жангари мотоциклларда ҳаракатланиб, йўлида учраган одамларни ўққа тутган.
Таъкидланишича, янги бир неча киши ўқотар жароҳат олган.
Тиббий ходимлардан бирининг маълум қилишича, барча жабрланувчиларда ўқотар жароҳатлар қайд қилинган, аксарият қурбонларнинг бош қисмига ўқ узилган.
Таъкидланишича, маҳаллий полициянинг ушбу қотилликлар юзасидан расмий баёнот билан чиқиши кутилмоқда.
Нигерияда “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи аъзолари ҳаракат қилади. Улар тинч аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот идораларига кўплаб ҳужумлар, аёлларнинг ўғирланиши учун жавобгар ҳисобланади.



