Бу ҳақда 7news маҳаллий канали хабар берди. Маълум қилинишича, ёмон об-ҳаво оқибатида 100 мингдан кўпроқ одам, жумладан Сидней аҳолиси электр таъминотисиз қолган. Баъзи ҳудудларда тошқин юз бериши хавфи сабабли эвакуация эълон қилинган.
Айни вақтда довулдан 6 киши жабрлангани маълум қилинган. Таъкидланишича, довул вақтида Сидней соҳиллари яқинида баландлиги 14 метргача етган тўлқинлар кузатилган.



