Прокуратура Кароль Гонни 2019 йил апрелда ёлғон гувоҳлик берганликда айбламоқда. Аёл Японияни ўтган йилнинг баҳорида тарк этганди.
Карлос Гон ва унинг "ўнг қўли" Грег Келли 2018 йил 19 ноябрда даромадларни яширишда айбланиб ҳибсга олинганди.
Ўтган йил баҳорда Гон 1,5 миллиард иен (14 миллион доллар) гаров эвазига мамлакатни тарк этмаслик шарти билан озодликка чиқарилганди. 2020 йил баҳорида судланиши кутилаётган Гон 30 декабрда Ливанга қочиб кетди.



