Анжуман дастурига кўра 22 ноябрь куни «O‘zbekiston» меҳмонхонаси анжуманлар саройида пленар йиғилиши ташкил этилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарлари, масъул ходимлари ва 8 та хорижий давлатдан (Германия, Франция, Польша, Россия, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон) ташриф буюрган 30 дан ортиқ мутахассислар ва олимлар иштирок этишди.

Анжуман доирасида ЮНЕСКО вакили, француз олими Альберт Фишлер иштирокида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент темир йўл муҳандислари институти олимлари билан «Илм ва таълимда инновация» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди ҳамда анжуман давомида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Белоруссия давлат транспорт университети билан профессор-ўқитувчиларнинг малака оширишларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Халқаро илмий-техник анжуманида 22-23 ноябрь кунлари қуйидаги шўъбалар фаолият олиб борди:

1-шўба.Транспорт-технологик машиналар эксплуатацияси, транспорт тизимлари сифати ва самарадорлигини ошириш истиқболлари.

2-шўба. Автомобиль йўллари, кўприклар, транспорт тоннелларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясининг замонавий технологиялари.

3-шўба. Барқарор тараққиёт омилларининг глобаллашуви: таълим, тарбия, сиёсат, иқтисод, ижтимоий ҳаёт.

4-шўба. Рақобатбардош юқори малакали кадрларни тайёрлашда замонавий педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларини қўлланилиш истиқболлари.

Реклама ҳуқуқи асосида