Мусобақада Ўзбекистон вакиллари билан бир қаторда Россия, Буюк Британия, АҚШ, Италия, Сингапур, Малайзия, Филиппин, Бразилия, Туркия, Грузия, Хитой, Афғонистон, Озарбойжон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон вакиллари иштирок этиши кутилмоқда

Мусобақалар Халқаро қиличбозлик федерацияси томонидан ташкиллаштирилган. Мусобақада Ўзбекистонни 50 га яқин спортчи билдириши кутилмоқда. 

Мусобақа якунидан кейин, яъни 9-10 сентябрда Марказий Осиё қиличбозлик конфедерацияси очиқ чемпионати ўтказилади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ва Малайзия спортчилари иштирок этади.

Мусобақалар Гимнастика бўйича болалар-ўсмирлар ихтисослаштирилган республика олимпия захираси спорт мактабида бўлиб ўтади.

Бугунги кунда Халқаро қиличбозлик федерацияси бош қароргоҳи Швейцариянинг Лозанна шаҳрида жойлашган. Унинг таркибига 153 та миллий федерация киради.