Kun.uz мухбири хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган ва узоқ йиллар давомида қийноқлар, миш-мишлар билан ном чиқарган мазкур жазони ижро этиш колонияси ("Жаслиқ" қўрғонида жойлашган)га бағишланган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Баҳромбек Одилов иштирок этяпти.

Тадбирда Баҳромбек Одилов “Жаслиқ” ҳудудида қийноққа солиш ҳолатлари кузатилганини рад этди. “Жаслиқ” ҳудудида маҳкумларни қийноққа солиш ҳолатлари қўлланилмаган ва қўлланилмаяпти”, деди вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, колония 1999 йилда ташкил топиб, бу ерда оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахслар сақланиб келмоқда.

Бундан олдин, Пўлат Бобожонов “Жаслиқ”даги маҳкумлар сонини очиқлаганди.