"Коалиция ҳарбий факультет биносига икки марта зарба бериши натижасида бинога жиддий зарар етди", - деди манба.

Коалиция самолётлари шунингдек, собиқ президент гвардияси жойлашган ҳудуддаги лагерга ҳам зарбалар берган.

Хусийлар ва Яман президенти Абд Раббу Мансур Ходи кучлари ўртасидаги қарама-қаршилик тўрт йилдан буён давом этмоқда.