Таъкидланишича, айсбергни манзилга етказиш бир неча босқичда амалга оширилади. Дастлаб уни Австралия ёки ЖАР соҳилларига ташиш режалаштирилмоқда. Агар бу босқич муваффақиятли кечса, айсберг БААгача яна бир масофани босиб ўтади.
Ғоя муаллифи битта айсберг БАА аҳолисини сифатли чучук сув билан 5 йил таъминлашига ишонч билдирмоқда.



