Абдураҳмонов ёнғин сабабига тўхталар экан, ўт балоси ноқулай об-ҳаво сабабли рўй берган чақмоқ чақиши натижасида пайдо бўлган. Ушбу тахмин эса, мазкур ҳудуддаги «Akva Sanoat» давлат унитар корхонаси қоровулининг кўрсатмаларига асосланган.
Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси тарғибот гуруҳи катта муҳандисининг айтишича, ёнғин Мўйноқ шаҳридан 90-100 км узоқликда, Қўнғирот туманига яқинроқ ҳудудда содир бўлган. Шу билан бирга, офатдан 50 км радиусда аҳоли пунктлари мавжуд эмаслиги боис, ҳеч ким талафот кўрмаган, фуқаролар мол-мулкига зиён етмаган.
Шу билан бирга, ёнғин ҳақида 101 қисқа рақамига мурожаат келиб тушмаган.
Абдураҳмоновга кўра, табиатга етказилган талафотни Мўйноқ ҳокимлиги ва Атроф-муҳит ва экология қўмитаси туман бўлими ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аниқлайди.











