«Apple 15 дюймли эски авлод MacBook Pro ноутбукларида батарея қизиб кетиши ва ёнғин хавфсизлигига таҳдид уйғотиши мумкинлигини аниқлади», — дейилади компания хабарида.

Гап 2015 йил сентябрдан 2017 йил февралигача сотилган 15 дюймли Retina дисплейли қурилмалар ҳақида бормоқда.

Ноутбук батареяларни алмаштириш дастуридан ўрин олган-олмаганлигини унинг серия рақами орқали текшириш мумкин. Бунинг учун серия рақами компания сайтидаги махсус шаклга киритилади.

Apple бундай қурилмалар эгаларига кафолатли сервис марказлари ёки компания магазинларига мурожаат қилишни таклиф этмоқда.