Унинг натижасида бир неча кўпқаватли уйларнинг томи учиб кетиб, ерга қулаб тушган, бозорлардаги расталар бузилган. Ҳозирча жабрланганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йили баҳор-ёз ойларида ҳам Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида қумли ва тузли бўронлар юз берган эди.


