«Пахтакор» бугунги ўйинни хотиржам ўтказди ва гўёки биргина имконият бўлишини кутди. Ўша имконият 86-дақиқада бўлди ва захирадан ўйинга қўшилган Игорь Сергеев супер гол уриб, жамоасига муҳим ғалаба келтирди. Бу гол Сергеевнинг фаолиятида жуда муҳим бўлди ва у шу катта ўйиндаги порлаши билан қайтди десак бўлади. Қолганига Игорнинг ишлари юришиб кетишига умид қиламиз.
Ўйинда Жавоҳир Сиддиқовнинг жароҳат олганини ачиниш билан айтиш мумкин. Ҳужумкор футболчининг тиззаси лат еди ва майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Tribuna.uz фотомухбири ўйинни стадиондан кузатди ва қизиқарли воқеаларни кадрга муҳрлади. Қуйида «Пахтакор» - «Персеполис» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.




















































































