"Президент мутлақо аниқ ва изчил белгилаб берди: ҳарбий ҳаракатлар бўлиши мумкин. Агарда зарур бўлса, АҚШ буни амалга оширади", - деди у.

"Биз Мадуро кетиши ва янги сайловлар ўтказилиши мумкин бўлган ҳукуматнинг тинчлик билан топширилишини афзал кўрамиз", - деб қўшиб қўйди у. 

Сешанба куни Каракас ва Венесуэланинг бошқа шаҳарларида ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди.