Осиё чемпионатини юқори савияда ўтказиш ва мусобақа иштирокчиларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи бир қатор йўллари ҳафта давомида соат 07:00 дан 18:00га қадар ёпилади.

23-24-25-26 апрель кунлари соат 07:00 дан 18:00га қадар 22 км.лик масофада велоспорт ўтказилиши муносабати билан 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 32 км дан 62 км.ларигача бўлган қисмида автомобиль ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

27 апрель куни соат 07:00 дан 18:00га қадар “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасидан старт олган велопойгачиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўли тўлиқ ва 4Р10 “Чорбоғ сув омбори ҳалқа йўли” нинг 61 км.гача (Сижжак қишлоғигача) бўлган автомобиль йўлида автомобиль ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

28 апрель куни 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 62 км.гача бўлган қисмида ва 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 54 км.дан 76 км.гача (Билдирсой дам олиш масканигача) бўлган масофадаги қисмида автомобиль ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.

Шу муносабат билан Бўстонлиқ туманига дам олиш мақсадида борувчи ҳайдовчиларга 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўли (Чирчиқ шаҳри орқали)орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи