Хабарда айтилишича, номаълум шахслар тунги клуб эшиги ёнида турган одамларга қарата ўқ узган.
Daily Mail газетаси ҳужум оқибатида тўрт киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Жароҳатланганларнинг икки нафари оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Полиция воқеа жойини ўраб олган ва тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.



