Халқаро Саломатлик куни муносабати билан “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси ва Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида “Велоспорт марафони” ўтказилди. Унда вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан 18 дан 50 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этди.
Марафон ғолиблари Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Барчани “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” давомида республиканинг барча ҳудудларида ўтказиладиган спорт тадбирлари ва оммавий марафонларида фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.


