Маълум қилинишича, 14 метрлик кема Анталиядаги Ўрта ер денгизи университети археологлари гуруҳи томонидан топилган. Анталия вилояти губернатори Мунир Қораўғлу топилмани сув ости археологиясидаги олдинлаш деб атаган.
“Кема бўлаклари мутахассислар томонидан тахминан милоддан аввалги 1600 йилларга оидлиги аниқланди. Бу кема дунёда илк саноат товарларини ташиган кемадир”, деб айтган Қораўғлу.
Олимларнинг фикрича, кема Эгей денгизига йўл олаётганда довул вақтида чўкиб кетган.



