Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига қараганда, 2019 йилда:
137 та халқаро;
291 та республика миқёсида;
жами 428 та илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилади.
Ҳукумат фармойиши билан анжуманларни юқори илмий ва техник савияда ўтказиш, халқаро анжуманларда соҳанинг нуфузли хорижлик мутахассисларини, шунингдек, хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимларни жалб қилиш ҳамда ҳар бир анжуман якуни бўйича қабул қилинган тавсияларни амалиётга татбиқ этиш чораларини кўриш белгиланган.



