Маълум қилинишича, учрашувда профессор До Сеоном қуёш энергетикаси технологияларини қўллаган ҳолда Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларини тиклашга қаратилган «ASSURE» лойиҳаси ҳақида маълумот берди. Шунингдек, айни кунларда жаҳондаги глобал муаммолар билан шуғулланадиган Корея (Корё) университетининг GREEN SCHOOL докторантлари, етакчи олимлар мазкур лойиҳани устида ишлаётганлари тўғрисида гапирди.
Музокаралар натижасида томонлар мазкур лойиҳани ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг апрель ойида GREEN SCHOOL ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида меморандум имзолаш ва лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тузишга келишилди.



