Нашр Швейцариянинг Small Arms Survey ташкилоти тадқиқоти натижаларини келтириб ўтган. Тадқиқотда 2017 йил якунларига кўра, дунёда ўқотар қуролнинг умумий сони 1 млрдга етгани, бу 2006 йилга нисбатан 32 фоиз кўплиги айтилган.  

Маълум қилинишича, бу қуролнинг 85 фоизи – 857 млн донаси тинч аҳоли қўлида мужассамлашган, 133 млн донаси (13 фоизи) ҳарбийларда, 23 млн донаси (2 фоизи) ҳуқуқ-тартибот идоралари ихтиёрида.  

Энг кўп қурол АҚШ аҳолисида бўлиб, унинг сони 393,3 млн донани ташкил қилади. Бу борада 2-ўринни Ҳиндистон (71,1 млн дона ўқотар қурол), 3-ўринни Хитой (49,7 млн дона), 4-ўринни Покистон (43,9 млн дона) ва 5-ўринни Россия (17,6 млн дона) эгаллайди.