Марказий банк хабарига кўра, муддати 1 йил бўлган облигацияларнинг умумий қиймати – 123 млрд. сўм, фоиз ставкаси эса 9,45%ни ташкил этади.

Облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар “Ипак Йўли” АИТБ банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бундан олдин ХМК Лондон фонд биржасида уч марта - муддати 2 йил, умумий қиймати 240 млрд. сўм бўлган "Самарқанд" облигацияларни 9,45%-9,5% ставкалари билан жойлаштирган эди. Олинган маблағлар "Ҳамкорбанк" АТБ банкининг кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган эди.