Уч нафар террорчидан иборат гуруҳ Хитой дипломатик миссияси ёнида отишма келтириб чиқарди ва гранатани портлатди, деб хабар бермоқда РИА Новости. Консуллик ходимларининг ҳеч бири зарар кўрмади. Уларнинг барчаси хавфсиз жойда.

Фото: AFP
Фото: AFP

«Белужистон озодлик армияси» айирмачилик гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу Покистон жанубидаги энг кучли гуруҳлардан биридир. Маҳаллий матбуот маълумотига кўра. 1980-йилларда «Белужистон озодлик армияси» сўл кайфиятдаги талабаларни бирлаштирган. Сўнг ташкилот радикал миллатчиларнинг таъсирига тушиб қолган. Шунингдек, Исломободнинг сиёсатидан норози бўлган белужлар қабилалари етакчилари ҳам гуруҳни қўллаб-қувватлайди.