«Террорчилик фаолиятини молиялаштириш, жумладан, жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича биргаликдаги ишларнинг йўналишлари муҳокама қилинди, - дейилади хабарда. - Шунингдек, МДҲ маконида биологик хавфсизликка янги таҳдидлар, улар ҳақида огоҳлантириш ва биргаликда жавоб бериш масалалари учрашув мавзусига айланди».

Хавфсизлик кенгашлари котиблари Афғонистондаги вазиятни, бу мамлакатда фаолият кўрсатаётган халқаро террорчилик ташкилотлари МДҲга аъзо давлатлар манфаатларига таҳдидлар ҳамда чақириқларни муҳокама қилишди. Минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг бошқа долзарб масалалари ҳам тилга олинди.

«Ялпи йиғилиш ва икки томонлама учрашувлар давомида конструктив фикр алмашилди ҳамда кун тартибидаги муҳокама қилинган барча масалалар бўйича позицияларнинг ўхшашлиги тасдиқланди», - дея таъкидлаб ўтишган РФ Хавфсизлик кенгашидан.

Муҳокамаларда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ҳам иштирок этган.