Учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар, барча соҳаларда ижобий динамика тўғрисида гапириб, уни кенгайтириш истиқболларини белгилаб олишди.
Келишувларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида 2019-2020 йилларда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди.
