Франция Республикаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти ва халқини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан яна бир бор табриклаб, мамлакатга фаровонлик ҳамда барқарорлик тилади.

Макрон Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини ижобий баҳолади ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун республика раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Ўзбекистон президентининг Парижга режалаштирилган расмий ташрифи нафақат икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш, балки, айни пайтда мавжуд халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш имкониятини беради.

Маросим якунида давлат раҳбари дипломатни яна бир бор муборакбод этди ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.