Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Навоий вилоятининг Конимех тумани ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Таъкидланганидек, мазкур қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Навоий вилояти Конимех туманининг саноат ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги улушини оширишга, шунингдек, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Зафаробод қўрғони маъмурий ҳудудида яшовчи аҳолига қулай шароитлар яратиш ҳамда туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.