Россия, Қозоғистон, Озарбойжон, Эрон ва Туркманистон президентлари Актау шаҳрида учрашадилар ҳамда Каспий денгизининг ҳуқуқий мақомини аниқлаш бўйича музокараларни якунлайдилар. Қозоғистон раҳбарининг сўзларига кўра, бу масала бўйича «мураккаб музокаралар» 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида амалга оширилган.
«Менимча, барча масалалар мувофиқлаштирилган, биз эртага тарихий қарор қабул қиламиз. Бу биз учун жуда муҳим палла», - дея таъкидлаб ўтди Назарбоев.



