Делегациялар томонидан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш давом эттирилди, биргаликдаги дала текширувлари натижалари кўриб чиқилди. Истиқболда биргаликда ўтказиладиган дала текширувлари Режа жадвали дастлабки лойиҳаси тайёрланди.

Қайд этилишича, музокараларнинг навбатдаги раунди Ўзбекистон Республикасида ўтказилади.