«Ушбу тажрибани жорий йил Тошкент давлат юридик университети қабул жараёнида синаб кўрдик. Бунга техник имкониятларимиз етди. Демак, ишонч билан айта оламан, келаси йилдан барча университетларда онлайн қабул бўлади», - деб айтди Мажидов.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz ОТМларга қабул масаласида олий ва ўрта махсус таълим вазири ва ДТМ директори билан батафсил суҳбатлар уюштирган эди.



