Аниқлик киритилишича, қалинлиги 6,5 см бўлган ўқ ўтказмайдиган шиша диққатга сазовор жойни икки томондан ҳимоя қилади, бошқа икки томон эса металл панжара билан ўраб олинади.
Телекомпания маълумотларига кўра, тўсиқ ёнида яна 420та махсус блок қўйилади, улар одамларни автомобиль ҳужумидан ҳимоя қилишда қўл келиши керак.
Умумий қиймати 35 млн евро бўлган бу конструкцияларнинг барини июль ойи ўрталарига қадар ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, ҳозирги пайтда минорани вақтинчалик ҳимоя тўсиқлари ўраб турибди, улар 2016 йилнинг июлида ўрнатилган.


