“Чад фуқароларининг АҚШга муҳожирлар ва ишчи ҳамда туристик визалар бўйича номуҳожирлар сифатида киришлари АҚШ манфаатларига салбий оқибатларга эга бўлмайди”, деб айтилган Трамп буйруғида.
Чад 2017 йилда АҚШ билан хавфсизлик ва террорчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик учун етарлича чоралар кўрмаётган давлат сифатида “қора рўйхат”га киритилганди. Хусусан, АҚШ Чад тегишли ахборот билан алмашишини ҳамда Чад фуқароларига бериладиган ҳужжатларнинг ҳимояси кучайтирилишини талаб қилган. Ҳужжатда айтилишича, ҳозирда Чад АҚШ билан ҳамкорликни давом эттиришга содиқлигини исботлай олди.
Юқоридаги рўйхатга Чаддан ташқари, Эрон, Ливия, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ироқ киритилганди. Кейинчалик рўйхатдан Ироқ ва Судан чиқариб ташланган, бироқ Шимолий Корея ва Венесуэла амалдорлари киритилган.



