Воҳадан ташриф буюрган меҳмонлар Олтинкўл тумани, Кўмакай қишлоғининг ўз томорқасидан самарали фойдаланаётган хонадонларида бўлишди. Томорқанинг ҳар қарич еридан унумли фойдаланиб, иссиқхонада - сабзавот, турли цитрус мева, гул кўчатлари етиштиришни ҳадисини олган уста деҳқонларнинг тажрибалари билан танишишди.

фото: kun.uz

Делегация аъзолари Хўжаобод туманидаги мевани қайта ишловчи логистика маркази, SAMO текстил корхонаси, Олтинкўл туманида фаолият юритаётган “Бахт имкон ривож” наслчилик фермер хўжаликларида бўлишди.

- Андижон вилоятига фермер ва тадбиркорлардан иборат гуруҳ билан келдик. Томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида иссиқхоналар барпо этиб, лимон, бодринг, помидор, турли сабзавот ва кўкат етиштириб, бир йилда икки-уч марта ҳосил олиш хонадонларга қут-барака олиб келади, - дейди Янгибозор тумани ҳокими Озод Мадраҳимов. - Ҳар икки вилоят миришкорларининг экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича ҳам тажриба алмашиши ўз самарасини бериши аниқ.

фото: kun.uz
фото: kun.uz