Тўқ сариқ рангдаги Lamborghini Huracán ҳайдовчиси (очиқ маълумотларга кўра, двигатель қуввати 610 от кучига тенг) йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳамда воқеа жойидан яшириниш ҳақида қарор қабул қилган. Уни руль олдида саватчага эга бўлган оддий велосипедда ўтирган полициячи қувиб кетган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими қоидабузарга нафақат етиб олган, балки унга жарима ҳам ёзган.

Ҳодиса айнан қайси шаҳарда юз берганига аниқлик киритилмаган.