Садвортни барча маълумотлар улкан экранларга чиқарилувчи бошқарув хонасига киритишди. Базада Гуйянда яшовчи барча аҳолининг суратлари мавжуд: тизим "эслаб қолиши" учун мухбирни ҳам суратга олишди. CCTV'нинг 170 миллион камерасининг муайян қисми юздан таниш, шунингдек жинс, ёш ва бўйни аниқлаш функциясига эга. 2020 йилга бориб, камералар сонини 400 миллионгача ошириш режалаштирилмоқда. 

Журналист кузатувдан вокзалда яширинишга уринди, бироқ бу ёрдам бермади. Тизим Садвортнинг юзини кираверишда суратга олиб, суратни таққослади ва тегишли жойдаги полициячиларни огоҳлантирди. Журналист тажрибасига тахминан 7 дақиқагина кетди. 

Хитойлик полициячилар "ёрдам керак бўлмаган" оддий одамлар маълумотларидан фойдаланилмаслигини таъкидлашди. Уларнинг сўзларига кўра, тизим жиноятларнинг олдини олиш учун зарур — бошқа сабаблар бўйича фуқаролар хавотир олишмаса ҳам бўлади. Бироқ Садворт камералар ёрдамидаги бундай тармоқ эркинлик ва махфийликка қандай таъсир қилиши борасида ўйланиб қолди.